"Адолат"нинг адолатли аёллари
Блог им. mrdiКамолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти проректори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон «Адолат» СДП «Аёллар қаноти» Кенгаши аъзоси Дилфуза Раҳматуллаева бугунги кун фаол аёлларидан бири. Тиниб-тинчимас, фидойи бу олима мамлакатимизга малакали кадрлар етказиб бериш билан бирга, қатор жамоат ташкилотлари билан ҳам яқин ҳам-корликда фаолият кўрсатиб келмоқда. Адолат — фаровонлик негизиМаданият ва спорт ишлари вазирлиги "Ўзбек-театр" ИИЧБ танқид ва драматургия кенгаши, Ёзувчилар уюшмаси қошидаги драматургия кенгаши, Бадиий академия ижодкорлар уюшмаси, Республика «Олима аёллар ассоциацияси» бошқарув кенгаши аъзоси Дилфуза Раҳматуллаева барча ишларни бажаришга вақт топади. Бу серқирра ижодкор кўплаб илмий рисолаларнинг муаллифи бўлиш билан бирга, талаба-ёшларнинг «Ниҳол», «Хазина», "Ўзбекистон—Ватаним маним" кўрик-танловлари ва фестиваллари ташкилотчиларидан бири сифатида эл назарига тушган. «Йил аёли — 2011» танловининг Тошкент шаҳар босқичи ҳамда «Йилнинг энг фаол театр танқидчиси» номинацияси ғолибаси, зукко ва ташаббускор раҳбар, шунингдек, бахтли оила бекаси.— Жамиятимизнинг маънан етук, ўткир салоҳиятли, билимдон ва зукко аёли, қолаверса, партия фаоли сифатида ҳам сизни одамлар яхши билишади. Мамлакатимиздаги кўппартиявийлик шароитида нега айнан «Адолат » социал-демократик партиясини танлагансиз? — Аввало, адолат ҳукм сурган жамиятда ноҳакликка ўрин қолмайди. Шу ўринда буюк бобомиз Амир Темурнинг «Куч —адолатда», деган сўзлари ёдга тушади. Биз бу эзгу тушунчани ўз ҳаётининг мазмунига айлантирган шундай буюк аждодларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Уларга ўхшаб адолатли инсон бўлиб яшаш, из қолдириш истаги мени шу партия сафига бошлади. Социал демократия ғоялари ҳаётий қарашларимга тўла мос келади. Қолаверса, партиянинг ижтимоий адолат, қонун устуворлиги, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, миллий инновацион иқтисодиёт тизимини ташкил этиш, муқобил энергия манбаларини ривожлантириш каби дастурий ғоялари ҳам «Адолат» сафидан ўрин олишимда туртки бўлган. Ўтган давр мобайнида партия фаоллари орасида ўз ишига масъулият билан ёндошиб, ноҳақликларни кўрганда уларни йўқотишга, бартараф этишга интилаётган, энг асосийси, кучсизни суяшга куч топа олаётган сафдошларимизнинг кўпини кўрдим. Ана шундай ҳолатларда ўзини муносиб намоён этаётганлар сафи кенгаяётгани, албатта қувонарли.